Сенат радиоактив материалларни МДҲ бўйлаб ташишнинг янги тизимини маъқуллади

Сенат радиоактив материалларни МДҲ бўйлаб ташишнинг янги тизимини маъқуллади

МДҲ давлатлари радиоактив материалларни ташувда миллий талабларни оптималлаштиради, улар устидан назоратни кучайтиради. Қозоғистонда Сенат тинч мақсадларда фойдаланиладиган радиоактив юкларни ташишни тартибга солиш учун тузилган тегишли келишувни маъқуллади. Ҳужжат туриб қолиш ҳолатларига барҳам бериш ва хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган. Шу билан бирга, трансчегаравий ташувлар учун экспортчи давлатлар, транзит давлатлар ва юк борадиган мамлакатдаги ваколатли органларнинг қонунчилигига мувофиқ ижозат берувчи ҳужжати расмийлаштирилган бўлиши лозимлиги таъкидланмоқда.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси:

- Ҳужжатда аҳоли ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, авария ҳолатларида огоҳлантириш масалаларини тартибга солиш кўзда тутилган. Умуман, қонун бу соҳада МДҲ давлатлари орасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси