Европа Иттифоқи давлатлари Марказий Осиёдаги экологик лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр. Юқори даражадаги учрашувлар иштирокчилари Астанада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммит доирасида сув захиралари, энергетика ва иқлим ўзгаришини муҳокама қилди. Томонлар қатор ҳужжатларни имзолади. Шу жумладан, Қозоғистон ва Словакия сув секторини рақамлаштириш, сув ҳавзаларида ҳисоб ва мониторинг тизимларини ўрнатиш, гидротехник иншоотларни ва трансчегара каналларни автоматлаштириш бўйича умумий фикрга келганлигини англатувчи меморандум имзолади. Италия Орол денгизи экотизимини тиклаш лойиҳаларида қатнашиш ниятида. Сув захиралари, энергетика ва иқлим бўйича «Европа жамоаси» ташаббуси доирасида минтақа экологик лойиҳаларига 5 миллиард евро атрофида инвестиция киритилди.
Франческо
Корваро, халқаро эксперт, Италия:
- Қаршимизда
турган иқлим чорловлари кучларни бирлаштиришни талаб қилишини тан олишимиз
зарур. Бу йўналишдаги ҳаракатни Европа Иттифоқи ҳам, Қозоғистон ва Марказий
Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам қўллаб-қувватлаши мумкин. Италия минтақадаги
экологик мувозанат учун Орол денгизининг аҳамиятини яхши тушунади. Шунинг учун
Италия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Эдмондо Чириелли бу ҳудудни тиклашга
қаратилган алоҳида ташаббус билан чиқди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

