Қозоғистонда
давлатчилик тузилишида барча ҳокимият тармоқлари ўртасида муносиб мувозанат
ўрнатилган. Конституциявий
суд ва халқнинг ишончини қоғонган сиёсий партиялар ишлаб турибди. Давлат
раҳбарини қайта сайланиш имкони берилмаган ҳолда бир марта 7 йиллик муддатга сайлаш тартиби жорий этилди. Мажилисда Қосим-Жўмарт
Тўқаевнинг уч йиллик ислоҳотлари якунлари муҳокама қилинди.
Палата раисининг таъкидлашича, улар Адолатли Қозоғистон таъмал тошини қўйди.
Ерлан Қўшанов ислоҳотлар давомида Асосий қонуннинг учдан бир қисми ўзгаргани,
партия рўйхатлари ва бир мандатли округлардан сайлаш кўзда тутилган тарзда аралаш сайлов тизими жорий этилганини
кўрсатди. Қозоғистон халқаро саҳнада салмоқли ютуқларга эришди. Мамлакат «ўртача»
давлат ва дунёнинг мулоқот маркази сифатида ўзини кўрсата олди. Ютуқлардан яна
бири - Алмати БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун
барқарор ривожланиш мақсадлари минтақавий марказига айланди.
Ерлан
Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси
раиси:
- Таъкидлаш лозимки, Европада катта обрўга
эга Германиянинг «Фан ва сиёсат жамғармаси» илмий-аналитик маркази мамлакатни
ўрта давлатлар қаторига киритди, Қозоғистонни минтақадаги асосий ўйинчилардан
бири, деб атади. Буларнинг ҳаммаси давлат раҳбарининг халқаро йўналишдаги
фаолияти натижаси. Эндиликда биз ўз миллий манфаатлари, цивилизация коди бўлган
етук мамлакат сифатида дунё ҳамжамиятига ўз миссиямизни, маданиятимиз ва
тарихимизни етказиб беришимиз зарур.
Мажилис депутатлари Президент тутган йўлни қўллаб-қувватловчи резолюция қабул қилди, қозоғистонликларни
бош мақсад – Адолатли
Қозоғистон бунёд этиш йўлида бирлашишга чақирди.
Юлия
Кучинская, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
- Бир неча пакетлар шаклида ўтказилган
сиёсий ислоҳотларимизга турлича тарзда ёндашувлар билан қарадик. Жамиятнинг,
сиёсий маданият ва мулоқот ривожланиши учун, аслини олганда, бу жуда муҳим
қадамлар бўлди. Улар иқтисод, халқаро алоқалар, бошқа турли соҳаларда янгича
шаклдаги муносабатлар шаклланганини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

