Қозоғистон Президенти Россия етакчиси билан телефонда суҳбатлашди. Томонлар икки
давлат ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилди, уни стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида равнақ топтириш таъкидланди. Шунингдек, улар савдо, энергетика, саноат ва
транспорт борасидаги шартномалар қандай амалга оширилаётганини кўриб чиқди. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Россияга давлат ташрифига
тайёргарлик ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, долзарб минтақавий ва халқаро
масалалар муҳокама қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

