Астанада иккинчи «Марказий Осиё – Хитой» саммити бошланди. Унда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Хитой етакчилари қатнашяпти. Саммитни очган Қосим-Жўмарт
Тўқаев Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида
ўзаро ишонч ва ҳамкорликда иш олиб бориш натижасида яхши қўшничилик, дўстликка асосланган ҳамкорлик намунаси шаклланганини
таъкидлади. Умумий аҳолиси 80 миллион атрофида бўлган минтақа ялпи
ички маҳсулоти 500 миллиард долларга яқин бўлган бозорга, улкан табиий бойликларга эга.
Минтақа халқаро муносабатлар, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар ҳамкорликнинг муҳим субъекти сифатида мавқеини кучайтириб боряпти. Бунда Хитой
билан рўёбга чиқарилаётган кўп қиррали ҳамкорлик ўта муҳим, деди Президент. Иштирокчилар савдо-иқтисодий боғланиш, транзит интеграциясини
ривожлантириш ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

