Қозоғистонда тошқинлар сабабли зарар кўрганларнинг аризаларини қабул
қилувчи хизмат ишга тушди. Шунингдек, тошқинга қарши кўрилаётган
чора-тадбирларни видеокузатув камералари орқали назорат қилиш ҳисоблаш бўйича
ҳам майдонча барпо этилади. Яна бир инновациявий лойиҳа: сув тошқинларини
моделлаштириш ва сув омборлари қанчалик тўлишини прогноз қилиш тизими прототипи
ҳам ишлаб чиқилди. Рақамли воситалар сув оқимларини ҳисоблаш, маълум даражада
сув кўтарилганида қайси ҳудудлар сув остида қолишини кўрсатади. Бош вазир Ўлжас Бектенов лойиҳаларни маъқуллади ва пилот тартибида жорий
қилишни топширди. Мамлакат товар ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш тизими
ҳар бир корхонанинг ишини кузатиб боради, онлайн тартибда давлат органлари
томонидан уларнинг ҳуқуқлари камситилиши ҳолларини аниқлайди. Янги база ва
порталлар фаолиятда шаффофликни оширади, жараёнларни жадаллаштиради ҳамда ишлаб
чиқаришни ошириш имконини беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.