Қозоғистон шимолида ҳам уруш фахрийлари бор

Қозоғистон шимолида ҳам уруш фахрийлари бор

Қозоғистон шимолида шу кунларда уч нафар уруш фахрийси яшайди. Улардан бири — Валентина Волкодав 19 ёшида фронтга отланган. Механизациялашган мотоўқчи отрядида хизмат қилди, кўприклар қурди, Белоруссия ва Украина фронтларида жанг қилди. Жорий йилнинг март ойида фахрий 103 ёшга тўлди.

Валентина Волкодав, уруш фахрийси:

Ҳеч қачон аскар бўламан деб ўйламаганман. Ўн йиллик мактабни тугатганман, институтда ўқиш насиб қилмади. Дипломим йўқ, унвоним сержант, турмуш ўртоғим лейтенант эди.

Валентина Волкодав Ғалабани Берлинда кутиб олди. У II даражали Ватан уруши ордени, «Германия устидан қозонилган Ғалаба учун», «Варшавани озод қилгани учун», «Берлинни забт этгани учун» медалларини олган. Бу нишонлар унинг жанговар йўлидан хотира. Шимолий Қозоғистон вилоятидан фронтга 90 минг аскар кетган. Уларнинг ярми урушдан қайтмади.

Абдумалик Сарманов таржимаси