Қозоғистон Президенти БМТ Бош ассамблеси 80-сессияси доирасида Хитой глобал ташаббуслари бўйича юқори даражадаги йиғилишда сўзга чиқди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, мамлакатимиз буни қўллаб-қувватлайди. Мақсад — Барқарор тараққиёт мақсадларига имкон қадар тезроқ эришишга кўмаклашиш.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Бу Тяньцзинда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида ХХР раиси Си Цзиньпин томонидан тақдим этилган Хитойнинг сўнгги стратегик таклифи – Глобал бошқарув ташаббусига тўғри келади. У беқарорлашиб бораётган дунёга ижобий таъсир кўрсатади, кўплаб мамлакатларнинг манфаатларини ва истагини акс эттиради. Айни вақтда, унда Бирлашган Миллатлар ташкилоти марказий ўрин тутади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Хитой томонига муҳим ва ўз вақтида ташкил қилинган тадбир учун миннатдорчилик билдирди. ХХР таклифи геосиёсий ва иқтисодий чорловларга жавоб бўла олади. у халқаро ҳамкорликни, мамлакатлар тенглигини, халқаро ҳуқуқ ва одамлар манфаатини муҳофаза қилиш устуворлигини мустаҳкамлайди. Қозоғистон Президенти ташаббус 150 тадан зиёд давлатни бирлаштирган «Ягона макон, ягона йўл» стратегиясига ҳам мослигини кўрсатиб ўтди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Бундан ташқари, Глобал бошқарув ташаббуси рақамли технологияларга адолатли шартлар асосида уланиш, хавфсиз киберҳудудд, космик кенгликларни таъминлаш зарурлигини акс эттиради. Буларнинг ҳаммаси сунъий идрокдан фойдаланишда меъёрий-ҳуқуқий база ва этика стандартларига мувофиқлик талаб қилинган даврда ўта долзарб. Қозоғистон Хитойнинг Сунъий интеллект соҳасида Глобал ҳамкорлик ташкилоти яратиш таклифини қўллаб-қувватлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

