Астанада қатор халқаро тадбирлар ўтказилади

Астанада қатор халқаро тадбирлар ўтказилади

Кейинги ҳафта Қозоғистон учун йирик сиёсий воқеаларга бой бўлиши кутиляпти. Ақўрда матбуот хизмати Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев иштирокида ўтказиладиган тадбирлар рўйхатини тақдим этди. 20-23 апрель кунлари Мамлакат раҳбари таклифига кўра Монголия Президенти Ухнаа-гийн Хурэл-сух давлат ташрифи билан келади. Олий даражадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади.

22-24 апрель кунларида эса Астана «Минтақавий экологик саммит — 2026» анжуманини ўтказади. БМТ васийлигидаги янги мулоқ майдонча Марказий Осиёни барқарор ривожлантириш учун умумий қарашларни шакллантириш, иқлим ва экологик чорловлар юзасидан қўшма ечимлар ишаб чиқиш кўзда тутилган. Тадбирда қатор мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилот етакчилари қатнашиши кутиляпти.

Шунингдек, Ақўрда матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 22 апрелда Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси муассислари бўлган давлатлар раҳбарлари кенгаши ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси