Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Бош вазирнинг тошқин оқибатини тугатиш ва табиий офатдан жабрланган қозоғистонликларга кўрсатилаётган ёрдам хусусидаги ҳисоботини тинглади. Давлат раҳбари бу йўналишдаги ишларни кучайтириш, жабрланганларни сифатли уй-жой билан таъминлаш, аҳоли манзилгоҳларидаги фуқаро инфратузилмаларини таъмирлаш ва қуришни топширди. Президент таъкидлашича, маҳаллий ижро органлари фуқаролар билан фаол ва самарали иш юритиши, юзага келган муаммоларни ҳал қилиш бўйича давлат сиёсати ва кўрилаётган чора-тадбирларни тўғри тушунтириши керак. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда 24 минг Қозоғистон оиласига 9 миллиард тенге бир марталик ёрдам пули тўланди. 200 дан зиёд вайрон бўлган хонадон эгалари янги уй ва квартираларга кўчиб кирди. Ақтўбе, Павлодар, Ғарбий ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида жабрланган қозоғистонликлар учун 658 та янги уй қуриляпти. Зарар ўрнини тўлдириш ишлари давом эттириляпти, барча чора-тадбирларнинг амалга оширилиши раҳбарият назоратида.
Абдумалик Сарманов таржимаси.