Сув захираларининг ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади

Сув захираларининг ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади

Қозоғистонда сув захираларининг ягона маълумот тизими  ишлаб чиқилади. Тегишли вазирлик экспертлари «Қазақстан Ғариш Сапари» миллий компанияси билан биргаликда шунинг устида иш олиб боряпти. Тизим мамлакатдаги сув хўжалиги объектлари – тўғон, дамба, шлюз, суғориш тизимлари, каналлар, жала канализациялари ва бошқаларнинг ҳолати борасидаги ахборотни ўзида жамлайди. Бундан ташқари, ягона маълумот базаси оби ҳаётнинг тақсимланиши, охирги истеъмолчига етиб боришини кузатиш имконини беради.


Алихан Салимжанов, Рақамлаштириш департаменти эксперти:

Бугунги кунда Қозоғистоннинг бир неча вилоятидаги суғориш тизимларини рақамлаштириш бўйича иш олиб борилмоқда. Келгусида рақамлаштириш элементларини умумий ахборот тизимига интеграциялаш режа қилинган.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.