Қозоғистонда меҳнатни муҳофаза қилиш механизмлари такомиллаштирилади

Қозоғистонда меҳнатни муҳофаза қилиш механизмлари такомиллаштирилади

Қозоғистонда меҳнат шароитлари рақамли тартибда мониторинг қилинади. Тегишли вазирлик раҳбари Светлана Жақупова маълум қилишича, бунинг учун «Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик» ягона ахборот тизимига уланган датчиклардан фойдаланилади. Натижада, зарарли факторлар, турли эҳтимоллар дарҳол аниқланади ва тезкор чоралар кўрилади. Бундан ташқари, корхоналар рақамли қиёфаси яратилади. Унда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик билан боғлиқ барча параметрлар ҳисобга олинади. Шунингдек,корхоналар фаолиятини самарали мониторинг қилиш учун Техник қайта қуролланиш назорати харитаси ишлаб чиқилди. Йирик тоғ-металлургия мажмуаси 2028 йилгача  модернизацияга 1,8 триллион тенге инвестиция киритади. Маблағ энергетик самарадорликни ошириш, салбий экологик таъсирни камайтириш ва меҳнат шароитини яхшилаш учун сарфланади. Бундан ташқари, тизимли ва сифатли шаклда Қозоғистон мутахассислари тайёрлаш учун Халқаро меҳнат ташкилоти Турин таълим маркази филиали очилади. 

Светлана Жақупова, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири: 

- Халқаро меҳнат ташкилоти таълим маркази филиали очиш хорижга чиқмаган ҳолда тизимли ва сифатли шаклда меҳнат хавфсизлиги бўйича Қозоғистон мутахассислари тайёрлаш; илғор жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий кадрлар малакасини ошириш; ижтимоий ҳамкорлар, давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш; Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги меҳнатни муҳофаза қилиш малакалари тақдимот маркази сифатида нуфузини ошириш имконини беради. 

Абдумалик Сарманов таржимаси