Пойтахтда қозоқ халқининг машҳур фарзанди Алия Мўлдағулова хотирланди. Сенат раиси Маулен Ашимбаев, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва депутатлар унинг ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйди, шафқатсиз урушда ҳалок бўлганлар хотирланиб, бир дақиқа сукут сақланди. Сенаторлар ўтган йили 100 ёшлик юбилейини нишонлаган Рзагул Байкешевани зиёрат қилди. Уруш фахрийси Польша, Руминия ва Венгрияни озод қилишда қатнашган.
Мажилис раиси Ерлан Қўшанов ва Парламент Мажилиси депутатлари Маншук Маметова ёдгорлигига гул қўйди. Ўлимидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган машҳур қозоқ пулемётчиси шарафига 2018 йилда Астанада ушбу ёдгорлик ўрнатилган. Эслатамиз, уруш йилларида бир миллион икки юз минг нафар қозоғистонлик фронтга чақирилган. Шундан ярми урушдан қайтмаган. Етти юз минг нафар юртдошимиз меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган. Уларнинг Ғалабага қўшган ҳиссаси беқиёс.
Абдумалик Сарманов таржимаси.