Президентга «Самруқ-Қазина» фаолияти ҳақида ҳисобот берилди

Президентга «Самруқ-Қазина» фаолияти ҳақида ҳисобот берилди

«Самруқ-Қазина»нинг 2023 йилдаги иш фаолиятининг барча кўрсаткичларида ижобий динамика кузатилади. Бошқарув раиси Нурлан Жақупов Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга холдингдаги иш натижалари ҳамда яқин келажакда уни ислоҳ этиш режалар ҳақида ҳисобот берди. Қабул ниҳоясида Давлат раҳбари унга қатор топшириқлар берди.

Нурлан Жақупов, «Самруқ-Қазина» бошқаруви раиси:

– Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Давлат раҳбари «Самруқ-Қазина» жамғармасини ислоҳ қилиш топшириғини берди. Биз тегишли ишларни амлга оширдик ва 5 йўналишдан иборат режа туздик. Улар инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш, юқори технологик ишлаб чиқариш, бевосита хорижий инвестициялар жалб этиш, босқичма-босқич иқтисодни кросс-субсидиялашдан воз кечиш, адолатли тарифлардан иборат. Бешинчи йўналиш: «Самрук-Қазина» жамғармасига қарашли ҳамда унга боғлиқ компанияларни IPO ва SPO га олиб чиқиш. Натижада, 2029 йилгача ялпи ички маҳсулотни икки марта ошира оламиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.