Баҳорги дала ишларига қўшимча маблағ ажратилади

Баҳорги дала ишлари учун Қозоғистонда 400 миллиард тенге қўшимча маблағ ажратилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, миришкорлар олган кредитларнинг фоиз ставкаси давлат томонидан субсидияланади. Бунинг учун Ҳукумат захирасидан 60 миллиард тенге қўшимча маблағ ажратилади. Олинадиган қарзларнинг арзонлаштирилиши оқибатида миришкорлар қишлоқ хўжалиги учун 5 фоизли кредит олиши мумкин. Гаровга қўйиладиган мулк қийматининг 85 фоизига давлат кафолат беради. Баҳорги ишларга 180 миллиард тенге ажратилади. Қишлоқ хўжалиги ишларини қўшимча молиялаштириш дастури доирасида  200 минг тонна дон миқдорида товар кредити берилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги баҳорги дала ишларининг энг қулай муддатларда бажарилишини энг муҳим вазифалар қаторида кўрсатиб ўтди.



Айхан Султан, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департаменти директори ўринбосари:

– Қозоғистон тарихида биринчи марта субсидия фоизи бевосита молия ташкилотига ўтказилиши, фермерлар эса 5 фоизлик қредит олиши механизми ишга туширилди. Бу миқдорни 580 миллиардгача етказишни ўйлаяпмиз. Буларнинг ҳаммаси баҳорги дала ва йиғим-терим ишларини молиялаштириш учун ишлатилади. Субсидиялашга келганда, бизда уруғлик материал, минерал ўғит, ўсимликларни муҳофаза қилиш воситалари нархи ва қайта ишлашга топшириш учун маблағ ажратилади. Шунингдек, сув етказиб бериш хизматига субсидия берилади. Яъни, сув қишлоқ хўжалиги ташкилотлари учун арзон етказиб берилади. Янгиликларга келсак, март ойи ўрталаридан минерал ўғитларга аванс шаклида субсидия ажратдик. Яъни, ўғит нархининг 60 фоизини уларни ишлаб чиқарувчи заводларга етказиб берамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.