15-26 апрель кунлари Қозоғистон мактабларида ўқувчиларнинг
таълимдаи ютуқлари мониторинги ўтказилади. Унда салкам икки ярим минг таълим
даргоҳининг тўртинчи ва тўққизинчи синфларида ўқиётган 150 минг ўқувчи қатнашади,
дея маълум қилди Республика Маориф вазирлиги. Саводхонликнинг уч йўналиши
кузатиб борилади: ўқиш, математика ва табиатшунослик. Ўқувчилар электрон форматда
тест топширади. Таъкидлаш лозимки, МОДО деб аталган Қозоғистон миллий
тадқиқотлари ўқувчилар билими сифатини баҳолайди. Унга кўра таълим дастури
самарадорлиги баҳоланади, таълим жараёнининг кучли ва заиф жиҳатлари аниқланади.
Жорий йилда топшириқлар тизимига PISA, PIRLS, TIMSS каби халқаро дастурларнинг
топшириқлари ҳам киритилди. Экспертлар таъкидлашича, мониторинг якунларига
кўра, таълим сифатини ошириш учун мажмуавий таҳлил ўтказилади ва ҳар бир
минтақа, ҳатто мактабга услубий
тавсиялар берилади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистоннинг МОДО тизими ҳозир халқаро
аккредитациядан ўтказиляпти.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.