Қозоғистон ва Ўзбекистон стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Қозоғистон ва Ўзбекистон стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистонга амалий сафар билан борди. Бухоро аэропортида уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди.  Икки давлат раҳбарининг норасмий учрашувида Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон  Қозоғистоннинг ишончли стратегичк ҳамкори эканлигини таъкидлади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

– Мамлакатларимиз ўртасида зиддиётлар умуман йўқ. Имзоланган шартномалар ва келишувлар мунтазам рўёбга чиқариляпти. Қозоғистон Ҳукумати ўзаро мажбуриятларнинг албатта бажарилиши кераклигини жуда яхши тушунади. Тегишли ишлар назоратим остида амалга ошириляпти.

Қозоғистон Президенти таъкидлашича, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчиликка азалдан мавжуд бўлган тиғиз алоқалалр ҳам хизмат қилади. Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг фаол ривожланаётгани, инфратузилмавий ва ижтимоий лойиҳалар рўёбга чиқарилаётганини кўрсатиб ўтди. Мамлакат раҳбари Қозоғистоннинг янги Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан берган табриги учун ҳамкасбига миннатдорчилик билдирди. Хорижлик етакчилардан Шавкат Мирзиёев биринчи бўлиб Қозоғистонни мазкур тарихий воқеа билан қутлаганини таъкидлади. Ўзбекистон етакчиси Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ислоҳотлари самарадорлигини, иқтисод ва рақамлаштириш соҳаларидаги ютуқларни кўрсатиб ўтди. Шавкат Мирзиёев таъкидлашича, Бухородаги учрашув мамлакат ва минтақа даражасида ўзаро алоқаларни кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Томонлар ноёб ер металлари қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш, транзит-транспорт, сув-энергетика соҳаларида, IT-секторида ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди. Савдо-иқтисодий шерикчиликни янада ривожлантириш билан боғлиқ Йўл харитаси имзоланди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон етакчилари Бухородаги Фавқулодда вазиятлар маркази иши билан танишди, сунъий интеллект бўйича хакатонга боришди. Президентларга шаҳарнинг саноат объектлари иши намойиш қилинди. Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевга ноёб архив материаллари нусхасини топширди. Шу жумладан, Ўзбекистонда топилган муҳим тарихий ҳужжатлар – ўтган асрнинг 20-50 йилларига оид бўлган Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий ва Робия Султон Бегим мақбараларининг чизмалари ҳамда фотоматериалларни тақдим этди. Давлат раҳбарлари Бухоронинг машҳур тарихий обидаларини ҳам кўздан кечирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси