Қосим-Жўмарт Тўқаев Молиявий бозорни
тартибга келтириш ва ривожлантириш агентлиги етакчисини қабул қилди. Мадина Абилқасимова ташкилотнинг 2025 йилдаги
иш фаолияти ҳақида гапирди. Йил якунига кўра, банк сектори барқарорлиги
барқарорлиги таъминланди ва йиллик назорат баҳолаш цикли якунланди. Банк активлари 11 фоизга, 70 триллион тенгегача ўсди. Улар бизнесга 17,5
триллион тенге
кредит берди.
Ўрта ва кичик бизнес
учун янги имкониятлар
яратилди. Ўтган йилнинг июн ойида «Даму» жамғармасида улар учун Кафолатлаш жамғармаси тузилди.
505 миллиард тенге кафолатланди. Айни вақтда, товламачиликка қарши кураш давом этяпти.
Қонунчилик даражасида кредит беришда маълум муддатли танаффус кўзда тутилган.
Биринчи қарзни олганда шахсан келиш талаб қилинади. Товламачилик ҳолатлари юз
берганида кредитларни суд орқали ва суд орқали бўлмаган тарзда бекор қилиш учун
асослар кенгайтирилди. Президент молиявий
барқарорликни таъминлаш, иқтисоднинг реал секторини кредитлаш ва молиявий
хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқларини муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича
топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

