Ноқонуний активлар давлатга қайтарилади

Ноқонуний активлар давлатга қайтарилади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ноқонуний олинган активларни қайтариш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжатда йирик миқдордаги коррупция ва олигопол гуруҳлари субъектларига нисбатан қўлланадиган чоралар механизми батафсил берилган. Активларни қайтариш бўйича ишлар билан махсус ваколатли орган мониторинг ва ахборотни таҳлил қилиш асосида иш юритади. Агарда активлар ноқонуний олинганига боғлиқ асосли шубҳа-гумонлар уйғонса, ваколатли орган бундай субъектларни Ноқонуний активларни қайтариш комиссияси рўйхатига киритиш таклифини билдиради. Агарда улар харидлари  қонунийлигини тасдиқлай олмаса, активлар номаълум йўл билан қўлга киритилган, деб тан олинади. Бу қонун меъёрлари 44 миллиард тенгедан зиёд активларга эга бўлганларга нисбатан ишлатилади. Улар ихтиёрий равишда ёки суд ҳукми орқали мажбурий шаклда қайтарилиши мумкин. Қозоғистон фойдасига мусодара қилинган мулк махсус давлат жамғармасига топширилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси