Қозоғистонда соҳаларни, давлат бошқарувини, шу жумладан, GovTech майдончаси орқали рақамли ўзгартириш учун етарли базага эга. Ҳозирнинг ўзида 600 дан зиёд бизнес жараёнлар қайта ишлаб чиқилиши ва кўрилиши қонуний шаклда белгилаб қўйилди. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди. Жаслан Мадиев AI-driven government экотизимини шакллантиришда сунъий интеллектни жорий этишда тавсия қилинаётган ёндашувлар ҳақида ҳам гапирди. Президент халқаро IT-гигантлари билан фаол ҳамкорлик қилишни, иқтисоднинг турли соҳаларида сунъий интеллектдан фойдаланишни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.