Қосим-Жўмарт Тўқаев 23-Боао Осиё форуми очилиши
маросимида қатнашди ва нутқ сўзлади. Жорий йилда бу анжуман «Осиё ва дунё: умумий
чорловлар, умумий масъулият» шиори остида ўтказиляпти. Давлат раҳбари бу
майдончанинг мулоқот ва ҳамкорлик учун аҳамиятини кўрсатиб ўтди. Глобал
ноаниқлик кузатилаётган даврда жаҳон иқтисодиёти дуч келаётган чорловлардан
бири – етакчи давлатлар ўртасидаги савдо алоқаларидаги таранглик ҳисобланади. Глобал
иқтисодиёт учун бугунги кунда янги ривожланиш йўллари даркор. Осиё минтақаси бу
борада барқарор ҳаракатланишда давом этяпти, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт
Тўқаев. Жорий йилда қитъа жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўсишининг 60 фоизини
таъминлайди. Қозоғистон шу кунларда Хитойнинг Марказий Осиёдаги энг муҳим савдо-иқтисодий
ҳамкорига айланди. Минтақадаги Хитой савдо айланмаси ва инвестицияларининг
асосий қисми Қозоғистонга тўғри келади. Ўтган йили икки давлат 41
миллиард доллар қийматга
эга маҳсулот алмашди. Хитой ва Европа орасида қуруқлик орқали ташилаётган
юкнинг 80 фоизи Қозоғистон орқали ўтди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев Осиё давлатлари ўртасидаги транзит-транспорт ҳамкорлигининг стратегик
аҳамиятини кўрсатиб ўтди. Шу жумладан, Транкаспий халқаро йўналиши ҳам муҳим. Қозоғистон
айни вақтда қўшнилари билан бирга «Шимол
– Жануб», йўлагини ривожлантириш ниятида, дея таъкидлади Давлат раҳбари.
Абдумалик Сарманов таржимаси.