ШҲТга аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш соҳасида қатор йўналишларда кучларни бирлаштириш тўғрисида келишиб олди. Шу жумладан, инфекцияли бўлмаган касалликлар, дастлабки тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, соҳани рақамлаштириш ҳақида боряпти. Тегишли шартнома халқаро ташкилотга аъзо давлатлар тиббиёт вазирликлари етакчиларининг еттинчи йиғилишида имзоланган эди.
Ақмарал Альназарова, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
– Бугун экология билан боғлиқ масалалар кўтарилди. Оролбўйи аҳолиси саломатлиги ташвиш уйғотяпти. Бу йўналишда БССТ билан катта ишлар қиляпмиз. Ҳозир Оролбўйи ҳудудининг Қозоғистон ва Ўзбекистон томонидаги аҳоли саломатлигини янада чуқурроқ тадқиқ этиш режалаштирилди. Бу ҳудудда 8 миллион нафар одам яшайди. Технологиялар алмашиш, турли тадқиқотлар бўйича қўшма илмий лойиҳаларни рўёбга чиқариш масаласи кўрилди. Шунингдек, илмий кадрлар, амалий соғлиқни сақлаш учун кадрлар муаммоси ҳам бор.
Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазири Қозоғистон ҳудудида дори-дармонларни локаллаштириш таклифини берди.
Ақмарал Альназарова, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
– Бу – миллий хавфсизлик масаласи. Давлат раҳбар кўп марта бу ҳақда гапирди. 2029 йилгача биз локаллаштириш ва, умуман олганда, бозорнинг камида 50 фоизини мамлакатда ишлаб чиқарилган дори-дармон билан таъминлаш масаласини қўйган. Ички эҳтиёжни қондиришимиз зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.