Конституция сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилади

Конституция сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилади

"Астана" халқаро молия маркази орқали Қозоғистонга 25 миллиард доллардан зиёд сармоя жалб қилинди. Пойтахтда ўтказилган Евроосиё арбитраж ҳафталиги доирасида инвестициявий жозибадорликни ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Унда иштирок этиш учун Буюк Британия, АҚШ, Франция, Италия, Германия, бошқалардан 600 нафарга яқин делегат ташриф буюрди. Иштирокчилар фикрича, бизнес ва инвесторлар ўртасида ишонч омилларидан бири - ҳуқуқлари юқори даражада муҳофаза қилиниши, буни АХММ суди ва Халқаро арбитраж маркази таъминлайди. 8,5 йил давомида улар 40 тадан зиёд мамлакат компаниялари иштирокидаги 5 мингтага яқин низо кўриб чиқилди. Бундан ташқари, янги Конституция инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатига айланди, бу эса башорат қилиш ва иқтисодий барқарорликни таъминлайди.

Кабир Дуггал, Ню-Йоркдаги Колумбия университети юридик мактаби профессори:

- Қозоғистоннинг муҳим афзалликларидан бири – географик жойлашуви, табиий захиралари ва собитқадамлиги бўлиб, бу унга Марказий Осиёда ҳам, бутун Евроосиёда ҳам муҳим роль ўйнаш имконини беради. Қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, Конституция даражасида одил судлов имкониятини кенгайтириш каби қадамлар Қозоғистонни инвестициялар учун янада жозибадор қилади ва тадбиркорлик муҳитини яхшилайди.

Кристофер Кэмпбелл-Холт, АХМК ва ХАМ суди девони раҳбари ва рўйхатга олувчиси:

- Бизда матнларни турли тилларда берувчи автоматик транскрипция тизими мавжуд, бу замонавий судлар ва арбитраж марказлари учун муҳим аҳамиятга эга. Жорий йилда "e-Justice" тизими янгиланмоқда, кейинчалик эса эрта нейтрал баҳолаш тартиби жорий этилади. Булар Қозоғистонда ривожланишига алоҳида эътибор қаратилаётган сунъий интеллектнинг энг яхши имкониятларидан фойдаланишга асосланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.