Қозоғистондаги референдум хорижий оммавий ахборот воситалари эътиборида

Қозоғистондаги референдум хорижий оммавий ахборот воситалари эътиборида

Қозоғистондаги референдум хорижий оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотди. Овоз бериш жараёнини 30та давлатдан бўлган 200 нафардан зиёд журналист кузатди.


Reuters ахборот агентлиги Конституциядаги асосий ўзгариш, деб бир палатали парламент — Қурилтайга ўтишни ва вице-президент лавозими тикланишини кўрсатди.


Хитой матбуоти, шу жумладан, CGTN канали референдумга тайёргарлик аъло даражада бўлганини, овоз бериш жараёни шаффоф ва яхши ташкил этилганини кўрсатди. Асосий қонуннинг маъқулланиши эса сиёсий тизим етук ривожланганидан, фуқароларнинг фаоллигидан дарак беради.


Xinhua (Синьхуа) кенг кўламли мақола чоп этди, унда таъкидланишича, Қозоғистондаги янги Конституция қонун устуворлигини мустаҳкамлайди, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади. Ҳужжат замонавий ва жўшқин давлат-сиёсат моделига ўтилганидан дарак беради.


Туркиянинг TRT World телерадиокомпанияси қозоғистонликлар референдумга ёппасига келгани, ҳужжатни кўпчилик маъқуллаганига эътибор қаратди. Бу эса мамлакат аҳолисининг давлат ривожланишидан манфаатдорлигини кўрсатади.


Италиянинг Agenzia Nova агентлиги таъкидлашича, янги Конституция аҳоли ва эксперт ҳамжамиятнинг кенг иштирокида қабул қилинди. Ҳужжатда суверенитет, мустақиллик ва ҳудудий яхлитлик ўзгармас қадрият сифатида кўрсатилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси