Қозоғистон Президенти Спортча ўқ отиш халқаро федерацияси
ҳамда Ўқ узиш бўйича Осиё конфедерацияси раҳбарлари - Лучано Росси ва шайх Салмон Сабоҳ ал-Салем ас-Сабоҳни қабул қилди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев таъкидлаганидек, мамлакатимиз спортнинг мерганлик турини ривожлантиришга
катта аҳамият бермоқда. Давлат раҳбари бундан кейин ҳам ўқ узиш ва стендда
туриб отиш спортини қўллаб-қувватлашга, халқаро ҳамкорлар билан шерикликни
мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди. Томонлар республикада мерганлик
мажмуаларини модернизация қилиш, спортчиларни тайёрлашга замонавий усулларни
жорий этиш, болалар-ўсмирлар спорт клубларини ҳам қўшганда, ёшларга оид
дастурларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Қозоғистон Президенти федерациялар раҳбарларини II
даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

