Астананинг янги бош режасида яшил ҳудудлар кенгайтирилади

Астананинг янги бош режасида яшил ҳудудлар кенгайтирилади

Логистика хаби ва энергетика соҳасидаги юқори технологик заводлардан тортиб, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, туризм ва ITгача. Қозоғистон пойтахтида янгиланган бош режага мувофиқ 2035 йилгача бир юз ўттизтага яқин инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилади. Ишланма муаллифлари таъкидлашича, янги корхоналар саноат зонаси ривожланишига туртки беради, Астана иқтисодида реал сектор улушини кенгайтиради, мегаполиснинг барқарор ва технологик ривожланиши сари янги қадам бўлади. Асосий йўналишларга келганда, транспорт алоқасини такомиллаштириш учун Астанада 230 километр тез ҳаракатланувчи жамоат транспорти йўналишлари жорий этилади. Келгуси бир неча йилда дастлабки 102 километр ишга туширилади. Бунда автобус ва енгил рельсли транспортга устуворлик берилади. Таъкидлаш лозимки, ҳозир шаҳар аҳолисининг 40 фоизи жамоат транспортидан фойдаланяпти. 2035 йилга бориб бу кўрсаткич 71 фоизга чиқиши кутиляпти.


Марат Садуов, «Астанагенплан» илмий-тадқиқот лойиҳа институти» МЧБ Бош директори ўринбсари:


- Жамоат транспортини ривожлантиришда биз асосий эътиборни унинг туриб қолмаслиги, тезлиги ва қулайлиги жиҳатидан автомобиль, такси ва бошқа анъанавий воситалардан устун бўлишига қаратилган. Биз жамоат транспортида ҳаракатланаётган одамлар учун ҳамма имконияиларни яратиш масаласини янги бош режанинг устуворликлари қаторига киритдик. Бундан тиашқари, велосипед инфратузилмаси шаҳар учун муҳимлигини тушунамиз. Велосипед йўлаклари узлуксиз бўлиши масаласи кўриб чиқилади.


Айни вақтда, шаҳарда 750 та янги ҳовли ва жамоат майдончаси яратилади. «Мингйиллик» парки ва «Green Line» йўловчилар хиёбони иш бошлайди. Кўкаламзорлашган ҳудуд кенгаяди.


Абдумалик Сарманов таржимаси