Пойтахт аҳолиси сайловда фаол қатнашяпти

Пойтахт аҳолиси сайловда фаол қатнашяпти

Қозоғисонликлар президент сайлаяпти! Пойтахт сайлов участкаларида шаҳарликлар фаоллик кўрсатяпти.  Овоз берувчилар орасида илк марта сайловда қатнашаётган ёшлар ҳам, нафақадорлар ҳам, бутун бошли оилалар ҳам бор. Улардан ҳар бири овози ватан келажаги учун муҳимлигига ишонади.

Айгерим Акимжанова, мухбир: 

- Биз Астана шаҳридаги 111-сайлов участкасидамиз, у Миллий Академик кутубхонада жойлашган, участка соат 7 да очилган, унда 2,5 минг сайловчи рўйхатдан ўтган. Кузатувчилар жараённи назорат қиляпти. Шу жумладан, 12 нафар халқаро кузатувчи мазкур участкада ишлаяпти. Улар Канада,  Англия, Хитой ва Россиядан ташриф буюрган.

Биринчилардан бўлиб овоз берган Ерлан Карин таъкидлашича, президент сайлови мамлакатдаги ўзгаришларга кучли туртки бериши аниқ.

Ерлан Карин, Қозоғистон Республикаси давлат котиби:

- Менимча, мазкур сайловлар мамлакатимиз истиқболини белгилашда муҳим аҳамиятга эга. Аввал ҳам таъкидлаганим каби, сайловлар янгича давлат қурилиши асосларин шакллантиради. Шунинг учун бугун фуқароларни сайлов участкаларига келишга, мамлакатнинг янада ривожланишини истасак, ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланишларига чақираман.

Кузатувчилар таъкидлашича, 111-сайлов участкасида бирорта тартиб бузилиши ҳолати кузатилмади. Овоз бериш одатдагидек ўтяпти. Фаоллик юқори. 

Александра Осипова, кузатувчи:

- Кузатувчининг вазифаси – ҳамма жараёнлар ҳалол, шаффоф ўтишини кузатиб боришдан иборат. Сайлов комиссияси бошлиғи таъкидлагани каби, бевосита назорат ишлари амалга оширилади, яъни, махсус тизим ёрдамида бюллетенларини ташлаган одамларни санаб борамиз. Умуман олганда, ҳаммси жойида

Айгерим Тлеуғабилова, Астана шаҳридан:

- Келажакдан яхшиликлар кутяпмиз,  фарзандларимиз улғайиб келяпти, улар яхши таълим олишларини истаймиз. Овозимиз таъсир кўрсатишига умид қиламиз. Шунинг учун овоз беришга келдик.

Таъкидлаш лозимки, пойтахтда 406  сайлов участкаси ишлаб турибди.

Абдумалик Сарманов таржимаси