Ҳиндистон элчиси Қозоғистоннинг ШҲТдаги ўрнини таърифлаб берди

Астанага, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммитига кўплаб жаҳон етакчиларининг ташрифи жаҳондаги жараёнларнинг фаол иштирокчиси бўлган Қозоғистонга эътибор ортиб бораётганини кўрсатади. Ташкилотга аъзо бўлган мамлакатимиз давлатлар орасида ўзаро ишончни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшди. Ўзининг раислиги даврида республика ШҲТга аъзо барча давлатлар манфаатларига мос кўплаб ишларни амалга оширди. Ҳиндистоннинг Қозоғистондаги элчиси Нагендра Прасад таъкидлашича, Астанада бу қадар юксак даражадаги тадбирнинг ташкил этилиши мамлакатнинг глобал саҳнадаги нуфузи ниҳоятда юқори эканлигини кўрсатади. Қозоғистон, шу жумладан, ўтган йили ШҲТ давлатлари етакчилари саммитини ташкил қилган Ҳиндистон  билан кўп томонлама ҳамкорликка қаратилган ташқи сиёсатини фаол давом эттиряпти. Ҳиндистон раҳбарияти мамлакатимиз билан стратегик ҳамкорликни илгарилатиш ниятида, унинг саммитдаги тўлақонли иштироки ҳам шундан дарак беради. 

Нагендра Прасад, Ҳиндистоннинг Қозоғистондаги элчиси:

– ШҲТ ўта муҳим минтақавий ташкилот, биз 2017 йилда унга қўшилганимиздан мамнунмиз. Ўшандан буён ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Ҳиндистон ташкилотнинг турли: сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ташаббусларида қатнашади. Ўтган йили Ҳиндистон ШҲТ раиси бўлганди. Биз 130 тача учрашувлар ташкил қилдик. Мен Қозоғистонни муносиб раислик қилгани билан қутлайман, Астанада кўплаб ташкилот етакчиларини жамлайдиган саммитга омад тилайман. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.