Савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалар. Қозоғистон ва Тожикистон президентлари ўртасида бўлган музокараларда шу масалаларга катта эътибор қаратилди. Эслатамиз, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев шу кунларда амалий ташриф билан Душанбеда бўлиб турибди. Икки давлат раҳбарлари ўзаро алоқаларни кенгайтириш, эришилган шарномаларни бажариш бўйича фикр алмашди.
Президент Марказий Осиё давлат раҳбарлари учрашувида қатнашди
Қозоғистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг
V Маслаҳатлашув учрашувида қатнашди. Ўз нутқида йирик минтақавий лойиҳалар ҳар томонлама фойдали эканлиги, минтақа иқтисодиёти конфигурациясини ўзгартира олишини кўрсатиб
ўтди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан кўп
томонлама стратегик ҳамкорлик
тарафдори эканлигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.