Қозоғистон Ҳукумати 2029 йилгача мўлжалланган инфратузилмавий тараққиёт
режасини тасдиқлади. У аҳоли ва иқтисодиёт эҳтиёжларини таъминлашга
қаратилган барқарор қобирғалар тизимини яратишга мўлжалланган. Режага мувофиқ, инфратузилмалар
4 йўналишда –энергетика, транспорт, рақамлаштириш,
шунингдек, сув таъминоти ва оқаваларни чиқариб ташлаш бўйича бунёд этилади. Жами
204 та лойиҳа рўёбга чиқарилиши мўлжалланган. Режага кўра, электроэнергияга
бўлган эҳтиёжни қоплаш учун янги қувватлар ишга тушади, иссиқлик тармоқлари
модернизация қилинади. Бунинг учун жами 40 триллион тенге сарфланади. Унинг
асосий қисмини бюджетдан ташқаридаги маблағлар ташкил этади. Ҳукумат вакиллари
фикрича, лойиҳани рўёбга чиқариш ижобий иқтисодий самара беради, йилига ялпи
ички маҳсулотнинг қўшимча 2,3 фоизга ўсишига олиб келади. Асосий капиталга
қилинган харажтдан ташқари 25 триллион тенге даромад беради. Режанинг
мультипликатив самараси туфайли 150 мингта қўшимча иш ўрни яратилади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси