Қосим-Жўмарт Тўқаев Рус тили бўйича халқаро ташкилот Бош
котиби ўринбосари лавозимига номзоди кўрсатилгани муносабати билан республика
Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Дипломатия институти
директори Алексей Волковни қабул қилди. Ушбу тузилма гуманитар ташаббусларни
илгари суриш ва иштирокчи давлатларнинг маданият, фан ва таълим соҳаларида
қўшма лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган. Ташкилот муассислари
Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

