Қозоғистон ШҲТга раислик даврида 100 дан зиёд йирик тадбир ўтказилиши ташаббускори бўлди. Бундан мақсад – ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро алоқаларни замонамизга мос шаклда такомиллаштиришдан иборат. Экспертлар фикрича, уч йўналиш – ШҲТ доирасида рақамлаштириш, энергетика ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ишлар катта аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Ушбу мақсадда бир қанча анжуманлар ўтказилди. Бундай ҳаракатлар ШҲТ саммитида муносиб баҳоланади, деди мутахассислар.
Алибек Тажибаев, сиёсатшунос:
- Ушбу саммитда ўта муҳим ҳужжатлар имзоланиши кутиляпти. Биринчи навбатда, Астана декларацияси ва ШҲТ декларацияси қабул қилинади. Айни вақтда, Астананинг бошқа ташаббусларини ҳам унутмаслик лозим. «Адолатли дунё ва тотувлик учун бутундунё бирдамлиги» ташаббусини ҳам. Бу ғояни Қозоғистоннинг Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига раислигининг асосий натижаси, деб ҳисоблаш лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.