Қозоғистон ва Туркманистон алоқалари фаол ривожланяпти

Қозоғистон ва Туркманистон алоқалари фаол ривожланяпти

Қозоғистон – Туркманистон муносабатлари дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик ҳамкорлик руҳида барча йўналишларда фаол ривожланаяпти. Давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқалар фаол кенгаймоқда. Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раиси, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди. Давлат раҳбари Ашхободни ушбу давлат ташаббуси билан эълон қилинган Халқаро тинчлик ва ишонч йили бошланиши билан табриклади, Туркманистоннинг тинчликпарвар ташаббусларининг ўта муҳим эканлигини кўрсатиб ўтди. Қозоғистоннинг уларни рўёбга чиқаришга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида Рашид Мередов томонларнинг ўзаро алоқалари пишиқ ва узоқ муддатли истиқболларга эгалигини таъкидлади. Суҳбатдошлар олий даражада эришилган энергетика, транзит-транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги келишувларнинг рўёбга чиқарилишини муҳокама этишди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.