Литий конларини ўзлаштириш учун инвесторлар жалб этилади

Литий конларини ўзлаштириш учун инвесторлар жалб этилади

Шарқий Қозоғистон вилоятидаги литий конларини ўзлаштиришга инвесторлар фаол жалб этилиши лозим. Минтақани ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган Бош вазир мана шундай топшириқ берди. Алихан Смаиловнинг таъкидлашича, давлат тасарруфида 6 та кон бор, ҳали разведка қилинмаган конлар эса жуда кўп. Жаҳонда электромобиллар ишлаб чиқариш тобора ўсиб бораётган бир даврда мазкур металл конларини разведка қилиш ва ишлаг тушириш катта истиқболга эга. Литийнинг асосий истеъмолчиларидан бири Хитой, Осиё бозорларида унга талаб катта. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда минтақа саноатининг 70 фоизини тоғ-металлургия мажмуаси ташкил қилади. Инвесторлар ушбу салоҳиятни рўёбга чиқаришда ёрдам кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, тоғ-кон сектори тизимини модернизациялаш зарур. Шу билан бирга, транспорт-логистика йўналишларини ривожлантиришга ҳам эътибор қаратиш зарур. Минтақанинг географик жойлашиши бунинг учун яхши имкониятлар беради. Ўтказиш қувватини ошириш учун 768 километр узунликдаги «Талдиқўрған — Қалбатау — Ўскемен», 415 километрли «Майқапчағай — Қалбатау» автойўлларини реконструкциялаш лозим. Келажакда «Ўскемен — Семей» ва «Ўскемен —Россия Федерацияси чегараси» трассалари «Майкапчагай — Калбатау» реконструкция қилиниши режалаштирилган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.