Бугун Астанада
Туркий давлатлар ташкилоти Х саммити бўлиб ўтади. Йиғилишда ташкилотга аъзо
бўлган Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Туркия, шунингдек,
кузатувчи мақомидаги Венгрия ва Туркманистон етакчилари қатнашади. Қатор
шартнома ва расмий ҳужжатлар имзоланиши кутиляпти. Шу жумладан, ТДТнинг савдо,
транспорт, божхона, молия, таълим, туризм, маданият соҳасидаги лойиҳаларига
доир масалалар кўрилади. Давлат раҳбарлари юз бераётган глобал воқеаларни
муҳокама қилиши кутиляпти. Экспертлар таъкидлашича, ўтган йиллар давомида мамлакатлар дипломатик ва
иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаб олди. Ташкилотга аъзо давлатларнинг ўзаро товар
айланмаси 27 миллиард долларни ташкил қилди, дея маълум қилди Қозоғистон Ташқи
ишлар вазирлиги. Ҳамкорликни кенгайтиришда Туркийлар инвестициявий
жамғармасининг аҳамияти катта бўлади. Туркий дунёнинг иқтисодий интеграциясига
хизмат қилувчи биринчи молиявий ташкилотни тузиш тўғрисида барча томонлар
келишиб олди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.