Қозоғистон Мажилиси ХХР ва ТДТ билан шартномани ратификация қилди

Қозоғистон Мажилиси ХХР ва ТДТ билан шартномани ратификация қилди

Хитой инвесторлари Қозоғистонда умумий қуввати 1,8 ГВт бўлган учта йирик ТЭМ объекти - 2 та шамол ва 1 та қуёш электростанцияси бунёд этади. Мажилис тегишли ҳукуматлараро шартномани ратификация қилди. Ҳужжатга кўра, икки давлат биргаликда Қозоғистон ҳудудида муқобил энергетикани ривожлантиради.


Ерлан Ақкенженов, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:


Лойиҳаларни рўёбга чиқаришга жами 2,2 миллиард доллар сарфланади. Молиялаштириш халқаро молия ташкилотлари ва банклар томонидан амалга оширилади. Бу эса инвесторларнинг Қозоғистон Республикаси энергетика секторига юксак даражада ишонишини кўрсатади.


Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишда биргаликда иш юритиш ниятида. Мажилис бирлашма фуқаро мудофааси механизмини яртаиш тўғрисида шартномани  ратификация қилди. Унга кўра, соҳа бўйича касбий тайёргарлик ва таълим дастурини ташкил этиш стандартлари ишлаб чиқилади, Фавқулодда вазиятлар бўйича вазирликлар кенгаши, Фуқаро мудофааси механизми котибияти яратилади.


Кеген Турсинбаев, Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари:


Котибият штаб-квартираси Истамбулда бўлади, Туркия томони молиявий ёрдами билан ишлайди. Унинг Бош котиби Вазирлар кенгаши томонидан уч йилга тайинланади. Вазирлар кенгашига ТДТга раислик қилаётган мамлакатга қарашли идора бошчиси раҳбарлик қилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси