Ақўрдада атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди

Ақўрдада атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди

Қозоғистон Президенти Electricité de France (Электрисити дэ Франс) компанияси бошқаруви раиси ва бош директори БернАр ФонтанА билан энергетика, шу жумладан, атом энергияси соҳасида ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди. Мазкур ташкилот камуглеродли ва атом энергетикаси бўйича дунёдаги энг пешқадам компаниялардан бири. Қосим-Жўмарт Тўқаев қўшма фаолиятни кенгайтириш учун катта салоҳият мавжудлигини, Қозоғистон  Франция билан ҳамкорликка эътибор қаратишини таъкидлади. ФонтанА барқарор энергетика ва замонавий энергетика инфратузилмаси бўйича алоқаларни кучайтиришга интилишини билдирди. Шунингдек, уран етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси