Астанада экспертлар Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги муносабатлар, шу жумладан, икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик,
ташқи сиёсат масалаларини муҳокама қилди. Минтақа ва Кунчиқар мамлакат ақл марказлари
вакилларининг биринчи учрашувини Қозоғистон Президенти
қошидаги стратегик тадқиқотлар
институти ва Япония дипломатик ваколатхонаси муҳокама қилди. Мақсут Нариқбаев университети майдончасида учрашув қатнашчилари иқтисод, сиёсат, хавфсизлик, таълим, фан ва инвестиция борасида фикр алмашинилди. Институт етакчиси таъкидлашича, Қозоғистон Японияни минтақа иқтисоди
учун муҳим инвестор ва транспорт-логистика саноатида технологиялар генератори сифатида кўради. Шаҳар инфратузилмаларини такомиллаштириш ҳам жуда муҳим. Таъкидлаш лозимки, Япония шаҳар муҳитини ривожлантиришга мувозанатлашган шаклда ёндашиш, шаҳарларда транспорт
инфратузилмаси ва замонавий технологиялардан фойдаланиш борасида бетакрор тажрибага эга. Ўз навбатида, Қозоғистон
электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича 193 давлат ичида 24-ўринни эгаллаган ва Японияга рақамли маҳсулотларини таклиф эта олади.
Томохико Уяма, Хоккайдо университети Славян-Евроосиё тадқиқотлари маркази профессори:
- Экспертларнинг ушбу
учрашуви аниқ лойиҳаларни муҳокама қилишга бағишланмаган. Бизнинг вазифа –
ўзаро фикрлашиш, умумийликларни аниқлаб олиш, қандай вазифаларни ҳал этиш лозимлигини муҳокама
қилишдан иборат. «Ўртача давлатлар» ўзаро ҳамкорлик қилиши ўта муҳим. Икки томонлама муносабатларга келганда, албатта таълим,
инфратузилмалар, инсоний капитал, иқлим билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ва бошқалар жуда
муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

