Қосим-Жўмарт Тўқаев барча қозоғистонликлар номидан ва шахсан ўз номидан Қирол Абдалла II бин ал-Ҳусайн ва Иордания Ҳошимийлар Қироллиги халқини миллий байрам – Мустақиллик куни билан қутлади. Ўз телеграммасида Президент Иордания Қозоғистоннинг Яқин Шарқ ва араб дунёсидаги ишончли ҳамкори эканлигини таъкидлади. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлашга, икки тарафлама шерикликни янги даражага етказишга бор куч-ғайратини сарфлашига ишонч билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.