Янги газни қайта ишлаш заводлари ишга тушади

Янги газни қайта ишлаш заводлари ишга тушади

Қарачағанақ ва Қашаған конларида газни қайта ишлаш заводлари қурилади. Улар йилига тегишлича 4 миллиард ва 2,5 миллиард куб метр маҳсулот беради. Қозоғистон Бош вазири Shell компаниясининг разведка ва қазиб олиш бўлими президенти билан учрашувда қўшма нефть-газ лойиҳаларни рўёбга чиқариш истиқболларини муҳокама қилди. Бу ташкилот КТК, Шимолий Каспий ва қишки дизель ёнилғиси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида Павлодар нефть-химия заводи ускуналарини модернизация қилиш билан шуғулланяпти. Шунингдек, компания Қозоғистон заминида геологоразведка ишлари ва илмий тадқиқотлар юритади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси