Бугун Қозоғистон
Президенти Тадбиркорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича ваколатли шахсни
қабул қилди. Қанат Нуров Қосим-Жўмарт Тўқаевга ўтган йил натижалари бўйича
ҳисобот берди. Шу жумладан, тадбиркорларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилиши
оқибатида бизнесга 20 миллиард тенгедан зиёд маблағ қайтарилди. Мамлакатда
бизнесга қўйилган маъмурий тўсиқларни бартараф этишга катта эътибор қаратиляпти.
Қатор янги таклифлар тилга олинди. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев Тадбиркорликни
муҳофаза қилиш стратегияси доирасида тизимли муаммоларни йўқ қилиш бўйича иш
олиб боришни топширди.
Бугун Давлат
раҳбари Қозоғистон инвесторлари ҳамжамияти раисини қабул қилди. Бўлат Ақчулақов
Қосим-Жўмарт Тўқаевга мамлакатда Масъулиятли бизнес рейтингини ташкил этиш
таклифини билдирди. Учрашувда солиқ тизимини модернизациялаш, монополияга қарши
сиёсат, давлат харидлари тизимини такомиллаштириш масалалари кўрилди. Бундан
ташқари, давлат бошқарувида рақамли ечимлар ва сунъий идрокдан фойдаланиш
масаласи муҳокама қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

