Қозоғистон Президенти Венгрия пойтахтида
бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида иштирок этди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев таъкидлашича, у ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга интилаётган туркий дунё
манфаатлари ва стратегик мақсадларига хизмат қилади. Бунинг учун Қозоғистон аниқ қадамлар қўймоқда.
Шу жумладан, Туркий давлатлар ташкилотида республика доимий вакили ишлаяпти.
Яқин келажакда доимий ваколатхонаси очилиши кутиляпти.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
- 11–12 июнда Астанада Туркий халқлар Парламент
ассамблеясининг XIV пленар йиғилиши ўтказилади. Жорий йилда Ақтау шаҳри туркий
дунё маданий пойтахти, деб эълон қилинди. Бу фахрли миссия доирасида қатор
тадбирлар рўёбга чиқариляпти; Қозоғистон ташаббуси билан ўтган йили Сайлов
органларнинг консультатив майдончаси ташкил қилинди, унинг биринчи йиғилиши
муқаддас Туркистон шаҳрида ўтказилди. Томонларнинг розилиги билан июнь ойида
Алмати ТДТ давлатлари ёшлари пойтахтига айланади. Шу тариқа, биз туркий
бирликни мустаҳкамлаш йўлида фаол ишлаяпмиз.
Сўнгги даврда глобал савдода катта
ўзгаришлар юз бераётган даврда ҳамжиҳатлик жуда муҳим. Қосим-Жўмарт
Тўқаев Ўрта
йўлакни Шарқ ва Ғарб орасидаги транспорт кўпригига айлантиришни
стратегик вазифа, деб атади. Қозоғистон
Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараларидаги жараёнларни рақамлаштириши, транзитни
соддалаштириш ва логистика инфратузилмасини модернизациялаш, шу жумладан, Хитой
чегарасида темирйўл транспорти учун учинчи ўтиш пункти очиш бўйича бўйича
чоралар кўряпти. У ТДТ давлатларини туркий давлатларни асосий транзит хабига
айлантирувчи мавқеини мустаҳкамловчи йирик лойиҳаларни биргаликда рўёбга
чиқаришга чақирди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Мамлакатларимиз ўртасидаги савдони фаоллаштириш
ва ассортиментни кенгайтириш керак. Қозоғистоннинг ташкилот аъзолари билан
ўзаро савдоси 11,4 миллиард долларни ташкил қилди, бу эса ташқи савдо
айланмасининг 8 фоизига тенг. Кўрсаткичлар чакки эмас, аммо уни кўпайтириш
мумкин. Шуни ҳисобга олиб, савдони кенгайтириш бўйича махсус ҳужжат ишлаб
чиқишни таклиф қиламан.
Нефть, газ, уран
етказиб беришни диверсификациялаш учун ҳам ташкилот салоҳиятидан фойдаланиш
зарур, деб ҳисоблайди Қосим-Жўмарт Тўқаев. Бундан ташқари, ўзаро ҳамкорликнинг
яна бир истиқболли йўналиши: рақамлаштириш ва ахборот технологиялари. Каспий
орқали оптик толали кабель ўтказилиши алоқаларни мустаҳкамлайди. Бу иш бошланиб
кетди. Саммит якунларига кўра, давлат
раҳбарлари 4 та, шу жумладан, ташкилотнинг Будапешт декларациясини ва Туркий маданият ва мерос жамғармасига
Ўзбекистонни қабул қилиш тўғрисида қарорни қабул қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

