Саммитда қатнашиш учун Қозоғистон пойтахтига юқори мартабали арбоблар келяпти. Тадбирларда давлат раҳбарлари, кузатувчи давлатлар етакчилари, мулоқот бўйича ҳамкорлар, қатор йирик халқаро ташкилотлар етакчилари қатнашади. Астанага Россия Президенти Владимир Путин ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш учиб келди. Эслатамиз, бир кун аввал Хитой Халқ Республикаси етакчиси Си Цзиньпинга пойтахт ҳаво дарвозасида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев пешвоз чиққанди. Шунингдек, ШҲТ Бош котиби Чжан Мин ҳам ташриф буюрди. Таъкидлаш лозимки, Астанада ўтказилаётган Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши 24-йиғилишида кенг қамровли долзарб сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.