МДҲ Қозоғистондаги референдум жараёнини кузатиш учун 100 нафар кузатувчи йўллайди

МДҲ Қозоғистондаги референдум жараёнини кузатиш учун 100 нафар кузатувчи йўллайди

Қозоғистондаги янги Конституция бўйича референдум жараёнини кузатиш учун МДҲдан 100 нафар кузатувчи келади. Миссия штаби Астанага жойлашади, дастлабки кузатувчилар фаолиятини бошлади. Таъкидлаш лозимки, мамлакада жами 10 мингтадан зиёд референдум участкаси очилади. Уларнинг кўп қисми аҳоли яшаш жойларида, олти юзтадан зиёди вақтинча яшаш жойларида ва 80 таси хорижда жойлашган.  Фуқаролар махсус онлайн-сервислар орқали участкаларини аниқлаши мумкин. Вақтинчалик рўйхатдан ўтиш имконияти яратилган. Салкам 12 ярим миллион нафар Қозоғистон фуқароси овоз бериш ҳуқуқига эга. Референдум тан олиниши учун сайловчиларнинг ярмидан зиёди овоз бериши зарур. Янги Конституция қабул қилиниши учун овоз берганларнинг 50 фоизидан кўп қисми уни маъқуллаши шарт. Кампания якунлари етти кун ичида чиқарилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси