Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқовни қабул қилди. Президент – Қуролли кучлар олий бош қўмондони 2024 йилнинг биринчи ярмида рўёбга чиқарилган ишлар, халқаро ўқув машқлари натижалари, жанговар тайёргарликка бўлган янгича ёндашувлар, жанговар ва мобилизация тайёргарлиги бўйича топшириқлар қандай бажарилаётгани тўғрисида ҳисобот тинглади. Қўшинларни замонавий қуроллар ва техника билан таъминлаш, ҳарбий инфратузилмаларни ривожлантириш, ҳарбий-ватанпарварлик ишларини кучайтиришга эътибор қаратди. Олий бош қўмондон республика қуролли кучлари салоҳиятини янада ривожлантиришга қаратилган қатор топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.