ЖХШТ БМТ тинчлик ўрнатиш фаолиятида қатнашиши керак. Қосим-Жўмарт Тўқаев, Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти кенгаши юбилей сессиясида шундай баёнот берди. Давлат раҳбари фикрича, мазкур қадам ЖХШТ субъектлигини мустаҳкамлайди, ташкилотнинг тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро амалиётда қатнашишини таъминлайди. Қозоғистон президенти ўз нутқида халқаро терроризм ва экстремизм, гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғнинг ноқонуний айланмаси, нолегал миграцияга қарши, шу жумладан, Афғонистон воқеалари ривожига кўра юзага келиши мумкин бўлган вазиятга мувофиқ чора-тадбирлар кўриш лозимлигини тилга олди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ушбу мамлакатдаги беқарор вазият, Афғонистондаги қуролли гуруҳларнинг фаоллиги ҳамон мамлакатларимиз хавфсизлиги ва барқарорлигига хавф солмоқда. ЖХШТ эҳтимолий таҳликаларни ҳисобга олиши ҳамда Марказий Осиёнинг жанубий чегаралари хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратиши лозим, деб ҳисоблайман.
Учрашув якунларига кўра ЖХШТ давлатлари Жамоавий хавфсизлик кенгаши юбилей баёнотини қабул қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.