Алмати вилоятида
«Росатом» иштирокида биринчи атом электростанцияси қурилиши бошланди.
Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов билан учрашган корпорация раҳбари Алексей
Лихачёв шундай маълумот берди. Томонлар унда ишлатиладиган товар ва хизматлар
таркибида Қозоғистон маҳсулоти улушини кенгайтириш масаласини кўриб чиқди. Ядро
ёнилғиси циклини локаллаштириш, етакчи Қозоғистон ва хорижий ҳамкорлар
иштирокида халқаро консорциум тузиш масаласи кўрилди. Россия томони кенг
кооперацияга тайёрлигини билдирди, ўз навбатида Ўлжас Бектенов лойиҳа Президент
назоратида эканлигини ва уни Ҳукумат тўла қўллаб-қувватлашини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

