2 йилда парранда гўшти импортига эҳтиёж қолмайди

2 йилда парранда гўшти импортига эҳтиёж қолмайди

Қозоғистон  келгуси икки йилда мамлакатнинг парранда гўшти импортига эҳтиёжини йўқотади. Бунинг учун 2025-2026 йилларда республикадаги 4 та парранда фабрикалари қуввати оширилади. Улар биргаликда 200 минг тоннагача қўшимча маҳсулот беради. Ҳукуматда таъкидланишича, натижада мамлакат парранда гўшти экспортини кенгайтиришга эришади.  Бугунги кунда Қозоғистонда йилига 328 минг тонна парранда гўшти етиштирилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳозир умумий қиймати 447 миллиард тенге бўлган 91 та агросаноат мажмуаси инвестициявий лойиҳаси тайёрланган. Устувор йўналишлар қаторида гўшт, сут, дон етиштириш, иссиқхона хўжаликлари ривожлантирилади. Австралия усули асосида чорвачиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ҳам муҳим ўрин тутади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.