Мажилис Тинчлик ўрнатувчи кучлар бўйича БМТ шартномасини ратификация қилди

Мажилис Тинчлик ўрнатувчи кучлар бўйича БМТ шартномасини ратификация қилди

Бирлашган Миллатлар ташкилоти Қозоғистонга Ғўлон тепаликларидаги миссияси фаолияти учун сарфланган 5 миллион доллар харажати ўрнини тўлдиради. Бугун Мажилис ратификация қилган Ҳукумат ва БМТ ўртасида имзоланган меморандумга қўшимча шартномада бу нарса кўрсатилган. Қозоғистон хизматчилари ва мулкини миссияда қатнашиш учун тақдим этишининг маъмурий, логистика, и молиявий шартлари томонлар ўтган йили имзолаган меморандумда кўрсатилган. У тинчлик ўрнатиш фаолиятида қатнашувчи барча давлатлар учун айни шаклда тузилади. Шартнома Қозоғистон ҳарбий хизматчиларининг Ғўлон тепаликларидаги томонларни ажратиб турувчи чизиқда БМТ кузатувчилари сифатида қатнашиш шартларини кўрсатади. Умуман олганда, республикамиз ташкилот томонидан мазкур миссия ёпилгунича унда қатнашиш ниятида. Вазирлик берган маълумотга кўра, Сурия ва Исроил чегарасидаги Ғўлон тепаликларида ўтган йилнинг март ойидан буён 139 нафар Қозоғистон аскари хизмат қиляпти.  

Шайх-Ҳасан Жазиқбаев, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари: 

- Ғўлон тепаликларидаги миссия мақсади Исроил ва Сурия ўртасидаги вақтинчалик ўқ отишни тўхтатишга ёрдам бериш, Исроил ва Сурия аскарлари ўзаро масофа сақлашини кузатиш ва назорат қилишдан иборат. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонга мазкур миссияда қатнашгани учун БМТ йилига 5 миллион доллар атрофида ҳақ тўлайди, шундан 2,4 миллион доллари шахсий таркибнинг маоши, қолган 2,6 миллион доллар техника, қурол ва мулк ижара ҳаққи ҳисобланади. Ҳар бир аскарга ойига 1 минг 448 доллар тўланиши кўрсатилган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси