Давлат қораловчиларининг Биринчи халқаро форуми бўлиб ўтди

Давлат қораловчиларининг Биринчи халқаро форуми бўлиб ўтди

Туркистонда Давлат қораловчиларининг Биринчи халқаро форуми бўлиб ўтди. Унинг фаолиятида Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек, Озарбайжон ва Венгрия прокурорлари иштирок этди. Икки кун давомида назорат органлари вакиллари ҳамда экспертлар ўзаро тажриба алмашди ва миллий адлия тизимини равнақ топтириш, шунингдек, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иш самарадорлигини оширишдаги амалий ечимларни муҳокама қилди. Қолаверса, юртимиз давлат қораловчилари ҳуқуқбузарликларга тоқат қилмаслик, жазо муқаррарлигини таъминлаш тамойилига амал қилиниши борасида фикр алмашди. Форум қатнашчилари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятга ҳам тўхталиб ўтди. Ҳуқуқ соҳасини рақамлаштириш ва янги технологиялар муҳокама қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси